Бош прокуратура томонидан фуқаро Н.Саодатованинг ўқишини Қўқон давлат педагогика институтидан Тошкент давлат педагогика университетига кўчиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Н.Саодатованинг отаси М.Унгбоев 1995 йилда вафот этганидан сўнг онаси турмушга чиқиб кетганлиги боис, синглиси билан бирга Қўқон шаҳрида яшаган бобоси ва бувисининг қўлида тарбияланганлиги, бироқ синглиси, бобоси ва бувиси вафот этиб, яқин қариндошлари қолмаганлиги сабабли, ҳозирда тоғасининг оиласи билан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 26-мавзе, 22-уй, 49-хонадонда вақтинча яшаб келаётганлиги, Қўқон шаҳрида яшаб ўқиш имконияти йўқлиги аниқланди.
Шунга кўра, Бош прокуратуранинг кўмаги билан Н.Саодатовани ўқишини Тошкент давлат педагогика университетига кўчиришда ҳамда университет ётоқхонасидан хона ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, Н.Саодатованинг ётоқхона учун тўловни тўлаш имконияти йўқлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини инобатга олиб, махсус ҳомий томонидан 750 минг сўм тўлов тўлаб берилиши таъминланди.