28 октябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Ёйилма қишлоғида икки кишининг ис газидан заҳарланиб ўлиши ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ҳалок бўлганлардан бири (2002 йилда туғилган) уй эгаси, иккинчиси эса (1986 йилда туғилган) унинг меҳмони бўлган.
Дастлабки тергов ётоқ хонасида табиий газли печ ёқилганини кўрсатди. Печ мўриси қуш уяси шох-шаббалари билан бекилиб қолган. Тортиш кучи ҳосил бўлмагани сабабли табиий газ ис гази ҳосил қилган ҳолда чала ёнган.
ФВВ фуқароларни иситиш печларидан фойдаланишдан аввал мўрилар ўтказувчанлигини текширишга чақирди.