Президент томонидан 09.08.2023 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги ЎРҚ-860-сон Қонун имзоланди.
Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи субъектлар ҳисобланади:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
адлия органлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи давлат органлари;
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоатчилик эътиборини тортган ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда турли муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга ҳақли.
Коррупцияга қарши экспертизада жамоатчилик иштироки тартиби алоҳида белгиланган. Жумладан, ННТ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ОАВ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши жамоатчилик экспертизасини ўтказиб, коррупциоген омилларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.08.2023 йилдан кучга кирди.