Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Бош прокуратура томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги 197−7-модда билан қуйидаги мазмунда тўлдириш таклифи илгари сурилган:
«197−7-модда. Тиббиёт ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш. Тиббиёт ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни тиббиёт ходимининг тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш, худди шунингдек тиббиёт ходимининг тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш мақсадида ноқонуний топшириқлар бериш — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 10 беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».