Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашаш маркази Фарғона вилоят бўлимининг тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 май куни «ННТ уйи»да Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашаш маркази Фарғона вилоят бўлимининг тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар, ННТ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда:

  • Хориждан қайтган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича социологик таҳлил натижалари бўйича тақдимот.

  • Давлат харидларини амалга оширишда «Xarid.uzex.uz» портали орқали вужудга келаетган камчиликлар ва мазкур йўналишда олиб бориладиган чора-тадбирлар лойиҳасининг тақдимоти.

  • Аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг усули сифатида чармни қайта ишлаш ва ундан турли аксессуарлар тайерлаш хунарини кенг оммалаштириш лойиҳа тақдимоти.

  • Фарғона шаҳридаги махалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари, хоким ёрдамчилари ва махалланинг ташаббускор ёшлардан иборат фаолларга ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги замонавий ва инновацион усуллар» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида давлат ташкилотлари ва ҲИРКМ Фарғона вилояти бўлими ўртасида ўзаро меморандум тасдиқлашга келишиб олинди.