14 февраль куни Ўзбекистонда 302 та коронавирус ҳолати аниқланди (олдинги кун — 322). 57 киши пневмонияга чалинди (61), дея хабар бермоқда ССВ. Касалликнинг камайиш кўрсаткичи кетма-кет 6-кун давом этмоқда.
Пандемия бошлангандан бери уни юқтирганлар сони 234 мингдан ошди.
Касаллик энг кўп Тошкент шаҳрида аниқланган — 152 нафар (олдинги кун — 122). Тошкент вилоятида эса 54 киши вирус юқтириб олган (56). Қолган ҳудудларда эса касаллик анча камайган.
Шунингдек, кун давомида 3 киши коронавирус туфайли вафот этган. Касалликнинг умумий қурбонлари сони 1607 нафарга етди.