Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги ходимларидан бири ва икки нафар фуқаро ўзаро келишиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахсга пул эвазига олиб беришни ваъда қилишган.
Маълум бўлишича, улар фуқарога пластик трубалар ишлаб чиқарувчи завод қуриши учун, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 12 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 1 млн 560 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар аванс сифатида 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.