Иқтисодиётнинг ушбу сектори турли хил фаолият турларини ўз ичига олиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Фарғона вилоятининг иқтисодий ҳолатини баҳолашда хизматлар соҳасининг кўлами, таркиби ва ривожланиш даражаси алоҳида ўрин тутади.
Хизматлар соҳаси бу — корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан кўрсатила- диган турли хил хизматлар, ишлаб чиқаришни ўз ичига олган умумлаштирилган тоифадир. Ушбу соҳани кўпинча ривожланган замонавий инфратузилма туфайли саноатдан кейинги иқтисодий тузилма тарзида кўрилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021-йилнинг январ-сентябр ойида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12762,7 млрд. сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 2 942,0 млрд. сўмга ошди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 119,6 %ни ташкил этди.
2021-йил январ-сентябр ойларида транспорт хизматлари ҳажми Фарғона вилоятида 2 636,1 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан, автотранспорт хизмати 2 476,6 млрд. сўмни, жами транспорт хизматларининг 123,5 %ни ташкил этади.
Савдо бу – товарларнинг айланишини, уларнинг ишлаб чиқариш соҳасидан истеъмол соҳасига ўтишини таъминлайдиган иқтисодиёт соҳасидир. Маълум бир давлат ичида савдо товарларини зарур истеъмолчига етказиб бериш вазифасини бажаради. У улгуржи ва чакана савдога бўлинади. 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида, кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида савдо изматларининг улуши 32,0 %ни ташкил этди, бу эса 4 081,9 млрд. сўмга тўғри келди. Таққослаш учун: 2020- йилда уларнинг ҳажми 3 327,2 млрд. сўмга ёки умумий ҳажмининг 33,9 %ига тўғри келди.
Молиявий хизматлар ҳажми молиявий воситачилик ҳисобидан олинган фоизли даромадлар ҳажми (хизматлар учун белгиланган тўловлар миқдорида), шунингдек, молия муассасаси томонидан ссуда бериш ёки депозитни сақлаш бўйича хизматлари учун тўланадиган ҳақ ҳисобига кўра олинади.2021- йилнинг январ-сентябр ойларида, кўрсатилган молиявий хизматлар ҳажми 2 349,2 млрд. сўмни ташкил этди. Таққослаш учун: 2020- йилда уларнинг ҳажми 1 756,3 млрд. сўмга тенг бўлган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан молиявий хизматлар ҳажмини 592,9 млрд. сўмга кўпайиши кузатилди.
Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, АКТ ривожланиши мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига бевосита таъсир қилади, сизга катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш ва умумлаштиришга имкон беради, стратегик даражада бошқарув учун катта имкониятлар очади. 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ҳажми 656,5 млрд. сўм даражасида белгиланди. 2020- йилга нисбатан ушбу турдаги хизмат-ларнинг ўсиш суръати 116,4 %га етди. Таққослаш учун: 2020- йилда ушбу хизмат тури ҳажми 559,3 млрд. сўм ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 5,7 %га тенг бўлди. Ўсиш суръати 112,9 %ни ташкил этди.
Амалиёт шуни кўрсатадики, билимлар ва хизматлар иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шарти кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг ривожланган тизими ҳисобланади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида мамлакатга турли соҳаларда юқори малакали мутахассислар керак. Юқори малакали кадрлар инноватсион иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлади. 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 430,2 млрд. сўмга етиб, бозор хизматлари умумий ҳажмидаги улуши 3,4 %ни ташкил этди. 2020- йилга нисбатан 120,4 %ни ташкил этди.
Озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича хизматлар – озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар етказиб бериш бўйича қўйилган устамадан ташқари, овқат тайёрлашда ишлатилган ва қайта ишланмаган ҳолда сотилган маҳсулотлар қийматини ўз ичига олувчи айланма қийматдир.
Яшаш бўйича хизматлар ҳажми, қисқа муддатли турар жой билан таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар (меҳмонхоналар, отеллар, мотеллар ва бошқа турар жойлар) қийматини ўз ичига олади. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 309,8 млрд. сўмни ташкил этди. 2020- йилга нисбатан яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 68,0 млрд. сўмга кўпайган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми бу – соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббий ва санитария хизматлари, шунингдек, ташкилотлар ва тиббиёт корхоналари, стоматология, физиотерапевтик, гомеопатик поликлиникалар, косметология клиникалари, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларни даволаш амбулаториялари, лаборатория ва санитария эпидемиологиялар томонидан кўрсатилган бозор хизматларининг қийматидир. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 265,3 млрд. сўмни ташкил этди.
Хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳудудий ва ижтимоий ҳаракатчанлигини, янги хўжалик ҳудудларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва моддий маҳсулотлар истеъмолини оширишни таъминлайди. 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3 315,9 минг сўмга етди. 2020- йилга нисбатан 117,4 %ни ташкил этди. Таққослаш учун: 2020-йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 599,8 минг сўмни ташкил этди.
2021- йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 65,8 %, саноат 21,7 %, қурилиш 7,7 %га етди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси 4,8 %га тўғри келади.