”Юртимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун Аёллар дафтари, Темир дафтарлар ташкил қилинди. Айниқса пандемия шариотида ишсиз қатлам янада ортди. Биргина Термиз шаҳар мисолида олсак пандемия даврида доимий даромадини йўқотган 2930 та оила такрор хатлов натижасида аниқланиб жами “Темир дафтар”га 5484 та эҳиёжманд оилалар киритилди. Уларнинг оила аъзолари сони 2396 нафарни, меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 5493 нафарни ташкил этди.
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга амалий ёрдам бериш ҳисобига ҳозирда “Темир дафтар”га жами 420 та камбағал оилалар қолган. Шундай бўлсада орамизда сахий инсонлар борки улар одамларга ёрдам бериш ҳисси билан яшайди. Абдукарим Диёров. Эндигина 25 ёшни қаршилаган бу йигит айни пандемия даврида инсонларга ёрдамга шайланди.
“Мехрли қўллар” волонтёрлар жамоасини тузди ва ўзига ўхшаган ёшларни атрофида бирлаштирди. Унинг фаолиятига қизиққаним боиси Абдукарим билан суҳбатлашдим.
1. Ассалому аллайкум, Абдукарим. Биринчи саволим нима учун волонтёр бўлишга ахд килдингиз?
– Қарантин сабаб юртдошларимизни аксарияти ишсиз бўлиб қолди. Халқимиз бирдам бўлиб курашди. Бундай вақтда жим тура олмадим. Ўзим тахсил оладиган Педагогика университетига таклиф билдирдим. Ғоям асосида талабалар жамланиб, ёрдамга мухтож бўлган инсонларга кўмаклаша бошладик. Бугун сафимиз 50 нафардан ошди.
– Асосан эхтиёжманд, имконияти чекланган инсонларга кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Иш фаолиятига эга бўлмаганларга молиявий ёки бўлмаса уйини ободонлаштириб ёрдам бермоқдамиз. Жамоамизнинг ҳам асосий мақсади ҳам шу.
3. Маблағ йиғиш қанчалик қийин бўлди?
– Бошланишида қийин бўлди. Аммо олийгоҳимиз раҳбарияти, талабалар кўмагида ишни йўлга қўйиб олдик. Волонтёрлик ишларини барча факулътетлар, ҳар бир ўқув зоналарида тарғиб қилдим. Шундай сўнг сафимиз ҳам ортди. Маблағлар ҳам йиғилди. Биринчи сафаримиз 122-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар мактаби эканлигини билган инсонлар ёрдам берди ва олийгоҳда икки миллион сўм миқдорида маблағ йиғилди. Ҳозирда асосий ҳомийларимиз малакали профессор ўқитувчиларимиз, талабалар ва “GRANT CTADY” ўқув маркази ҳисобланади.
4. 2-3 та оила аҳволи ва уларга ёрдам кўрсатиш жараёни ҳақида сўзлаб берсангиз?
– Бизнинг жамоа оилаларга моддий ёрдам бериш билан бирга боқувчисини йўқотган кексаларимиз, оилаларга ҳам боришади. Талабалар жамланиб уларнинг уй ишларига кўмаклашиб, ободонлаштирамиз. Шунингдек Жарқўрғлон тумани Какайди қўрғонида истиқомат қилувчи Жумагул опа Жумаева хонадонига ташриф буюрдик. Опа қийналиб қолган оила саналади. Турмуш ўртоғидан айрилган опа ёлғиз ўзи фарзандларини тарбияламоқда. Иккинчи фарзандини иш вақтида техник машинка қўлини тиғлари билан тилиб жароҳат етказган экан. Шунингдек опа оиласи билан яна ижарада яшайди. Қийналган опага озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бордик. Бизни кутмаган опа жуда хурсанд бўлди.
5. Волонтёрлик сиз учун нима ва уни қандай тушунасиз?
– Волонтёрлик нима деган саволизга биргина жавоб бера оламан юртдошларимизга кўмак берган кезларимиз қўлини дуога очиб миннатдорчилик билдирса шунинг ўзини мен волонтёрлигим учун олган раҳмат деб биламан ва бу мен учун волонёрлик.
6. Кейинги волонтёрлик режаларингиз ҳақида гапириб беринг?
– Режаларимиз катта. Насиб катта хайрия акциясини ташкил этмоқчимиз. Шунингдек жамоа билан бирлашган ҳолда хайрия концертларини ўтказиб, йиғилган маблағларни қийналиб қолган ҳамюртларимизга улашмоқчимиз.
– Менимча ҳар бир вилоятда қийналган оилалар топилади. Аммо юртимизда қийналган оилалар ташлаб қўйилмайди. Босқичма босқич уларга ёрдам берилмоқда. Уйсиз оилаларга уй қурилди. Иш бошламоқчи бўлган оилаларга кредитлар берилмоқда. Ўйлайманки яқин орада мухтож оилалар сони камайиб боради.
8. Сизнингча пандемия шароитида давлат ва нодавлат ташкилотлари аҳолини қийналган табақаларига кераклича ёрдам кўрсатишдими?
– Карантин вақтида анча инсонлар қийналиб қолишди. Аммо ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” марказлари томонидан ёрдам кўрсатилди ва бу хайрли ишлар бугунги кунда кенг янада амалга оширилиб, аёллар, ёшлар ва темир дафтар сифатида киритилиб, аҳолининг қийналгган қатламига кўмак берилмоқда.
Самимий сухбат учун катта раҳмат.
Абдуркарим бугунги кунда университетда 2-босқич талабаси. Аммо ўқиш билан бирга хайрия ишларига ҳам вақт топмоқда. Бу хайрли ишларида оила аъзолари уни қўллаб давом эттиришини истайди. У каби ёшларимиз бор экан кам таъминланган оилаларимиз нафақат давлатимиз балки инсонларимиз эътиборидан ҳам четда қолмайди. Шу ўринда маълумот учун айтиш керакки биргина Термиз шахрида темир дафтарга киритилган оилаларга жами кўрсатилган ёрдамлар 11,4 млрд сўмни ташкил этди. Ўтган 2020 йилда темир дафтарга киритилган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун 401,1 млн сўм ажратилди. 18 та эҳтиёжманд ногиронлиги бор оиланинг 85,3 млн. сўмлик кредит қарздорлиги тўлаб берилди. 130 млн сўм субсидия маблағлари асосида 20 та эҳтиёжманд оилага 1.5 сотихдан иссиқхоналар қурилиб фойдаланишга топширилди. 10 та камбағал оилага 85 млн сўмга 10 та қорамол тарқатилди. 50 та камбағал оилага 15 млн сўмга 1000 дона парранда тарқатилди. 378 та камбағал оила аъзосига 4 млрд 850 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. 115 та оилага 14,8 млн сўмлик дори-дармон олиб берилди. 20 та камбағал оилаларга уй-жойлар ажратилди. 3 та оилани уй жойи 95 млн сўм маблағ ҳисобига таъмирлаб берилди.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 1060 та оилага 783.6 млн сўм, мамлакатимиз президентининг ПФ-6038 сонли фармонига асосан 3018 та оилага 2,6 млрд сўм берилди. Шўрчи туманида эса “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 36 155 нафар хотин-қиз билан суҳбатлашилди ва унинг якунлари бўйича 1323 нафар аёл дафтарга киритилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан эса манзилли ишлаш йўлга қўйилди. Рўйхатга киритилганларнинг 35 нафари доимий иш билан таъминланди. Айни пайтда тикувчилик ва пазандачиликни ўрганишни мақсад қилган 40 нафар аёл эса шу йўналишда, компьютер саводхонлиги бўйича эса яна 10 нафар аёл ўқитилмоқда. 17 нафари ўзини ўзи банд қилди.