12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилоятиУргут туманида аҳоли орасида аниқланган.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1163 киши даволанмоқда. Улардан 12 нафар бемор оғир, 2 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.