1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади.
Таъкидланишчиа, қарздорнинг четга чиқиши вақтинча чекланганлиги ёки чеклов олиб ташланганлиги ҳақида унга ёзма хабар (электрон почта) ва телефон орқали СМС юборилади.
Ҳар бир фуқаро чеклов бор ёки йўқлигини www.mib.uz сайти орқали билиб олишлари мумкин.