АҚШда дунёдаги диний эркинликнинг аҳволи бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди. Халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Анжуманда нутқ сўзлаган АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон ҳақида ҳам фикр билдириб, давлатнинг эркин жамият қуриш йўлидаги қадамларини олқишлаган.
«Диний эркинлик ривожланса, мамлакат ҳам ривожланади. Шу маънода, биз Ўзбекистоннинг янада эркин жамият қуриш йўлидаги қадамларини олқишлаймиз. Шунга қатъий ишонамизки, диний эркинлик даражасининг аввалгига қараганда юқорироқ бўлиши мамлакат, жамият ва минтақага давомий ижобий таъсир кўрсатади», – дея айтиб ўтди Майк Помпео.
Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуманда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, адлия вазири Русланбек Давлетов, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси Акмал Саидов иштирок этди.