10 январдан прописка ишга қабул қилишда тўсиқ ҳисобланмайди, дея хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон президенти яқинда имзолаган қонундан иқтибос келтирган ҳолда.
Меҳнат кодексининг янгиланган 80-моддасига мувофиқ, эндиликда вақтинчалик ёки доимий прописка ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобнинг йўқлиги ишга қабул қилишда рад этиш учун асос бўлмайди.
Ишга қабул қилишда ишга кирувчи шахснинг паспорти ёки қонуний кучга эга бўлмаган шахсни аниқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, рад этилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан ҳам вақтинчалик ёки доимий прописка йўқ ёхуд яшаш жойи бўйича ҳисобда турмаган шахсни ишга қабул қилганлик учун энг кам иш ҳақининг 10 дан 15 баробаригача миқдорда жаримага тортишни кўзда тутувчи 223−2-модда чиқариб ташланди.