Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ижтимоий мослашув марказлари фаолияти бошлангандан буён 3055 та мурожаатни қабул қилиб олди. Уларнинг 485 таси оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёллардан келиб тушди, дея хабар қилди қўмита матбуот маркази.
Марказлар мутахассислари уларга қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун зарур ёрдамларни кўрсатди.
Айни вақтда 130 дан ортиқ марказ ташкил этилган бўлиб, уларда маиший зўравонлик қурбонларига айланган аёлларга психологик, юридик, ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
1146 ишонч рақами ташкил этилганидан буён 7000 га яқин қўнғироқ қабул қилинди.
Хотин-қизлар қўмитаси ким зўравонликка тўқнаш келган бўлса ёки шундай ҳолатларга гувоҳ бўлса, ёрдам ёки маслаҳат олиш учун 1146 ишонч рақамига қўнғироқ қилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.