Суд буйруғини бериш бўйича талаблар қайсилар?

Суд буйруғини бериш бўйича талаблар қуйидагилар:

1) Талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;

2) Талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;

3) Коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса;

4) Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;

5) Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;

6) Фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздирликни ундириш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса;

7) Ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўрисида талаб арз қилинган бўлса;

8) Кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорлардан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса;

9) Ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундурувни қарздорликнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талаб арз қилинган бўлса.

А.Касимов, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси.