Фарғона шаҳрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Халқ депутатлари Кенгашларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари котибият мудирлари, депутатлари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгаши ходимлари, ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар фуқаролик жамияти институтларининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидаги иштироки сиёсий жараёнларнинг ажралмас қисми эканлиги, маҳаллий кенгашлар сессияларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этиш масалалари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг мақсад ва вазифалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари, бу борадаги халқаро тажриба ҳамда ННТлар томонидан муаммоларни ҳал этишда маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлик масалалари каби мавзуларда фикр алмашдилар.
Семинар доирасида мазкур йўналишларда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар билдириб ўтилди.