Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тўққиз ой давомида 171899 та иш кўриб чиқилди. Бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга камроқ демакдир, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.
216 млрд сўмдан зиёдроқ миқдордаги мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги 210661 та суд қарори чиқарилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг тўққиз ойидагилар билан солиштирилганда, мос равишда 64 фоиз ва 41 фоизга камайди.
Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 147351 та суд қарори чиқарилди, уларнинг 83 фоизи бўйича талаблар қаноатлантирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар никоҳни бекор қилиш бўйича 30040 та, келишувлар билан боғлиқ баҳслар бўйича 1335 та, ишга қайта тиклаш бўйича 1171 та ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиў бўйича 987 та қарор қабул қилди.
62657 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан аҳоли билан 4393 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Бундан ташқари, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича суд коллегияси назорат тартибида кўриб чиқилган 778 та иш бўйича протестларни қаноатлантирди. Қуйи судларнинг 714 та қарори бекор қилиниб, 64 та суд қарорига ўзгартишлар киритилди.