Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси А.А. 1000 доллар пора олганида қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, суд ходими фуқаро Г.Ж.дан турмуш ўртоғи Т.Ж. билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига 1000 доллар миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қўлга олинган.
“Олий суд мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан, суд органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради. Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузацангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли Ишонч телефонига маълум қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.