Асака туман ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция раҳбари пора билан қўлга олинди

Бош Прократуранинг Андижон туман бошқармаси ва Асака туман бўлими ходимлари томонидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида уларнинг аризасига асосан тезкор саъй-ҳаракатлар амалга оширилади.

Асака туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Асака юксак саноат ягона дирекцияси” раҳбари Шокир Раҳмонов тадбиркорларга Асака туман Ахтачи саноат кўчасида ташкил қилинган саноат ҳудудидан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун 0,20 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади. Унинг эвазига 1000 АҚШ доллари ва ушбу саноат ҳудудининг коммуникация тизимини ташкил қилиш эвазига эса 6 млн. 450 минг сўм талаб қилади.

Бу пулларни Асака туман Ахтачи МФЙ ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Ш.Раҳмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон телеканалади махсус кўрсатув намойиш этилди.