1163040

Пора эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ноқонуний “пул мукофоти”ни олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳайдовчиларни тайёрловчи МК “Ватанпарвар” ташкилотининг шўъба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари, ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида “мукофот пули” олаётган вақтда қўлга олинди. У мазкур пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган, дейилади хабарда.

Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.