2020 йил учун дам олиш кунларини кўчириш тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 14 ноябрь куни 2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.  

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун:

  • 23 март — душанба.

Қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

  • 4 январь — шанба 2 январь — пайшанбага;

  • 29 август — шанба 31 август — душанбага.

2 январь пайшанба ва 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш куни қўшилади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

«Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар бериб, акциялар ўтказади.