Адлия вазирлиги “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида бизнес-субъектларининг аноним сўровларини ўтказади

Ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Сўров шаклида қуйидаги саволлар ҳам мавжуд:

  • Фаолиятингизда қандай муаммолар мавжуд?(вариантлар:коммунал тизимга уланиш, лицензия ва рухсатнома олиш, божхона расмийлаштируви, солиққа тортиш, ер ажратиш, мажбурий ҳомийлик, мажбурий меҳнат, кредит ажратиш, бошқа);

  • “Тадбиркорлик фаолиятингизни қайси назорат қилувчи органлар кўпроқ текширади?” (вариантлар: ёнғин назорати, солиқ органлари, ИИО, прокуратура, санитария-эпидемиология назорати, ДХХ, бошқа) ва ҳ.к.

Сўровномада иштирок этиш бутунлай аноним равишда: фақатгина ҳудуд, ёши, жинси, асосий фаолият тури, бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади. Ҳавола бўйича саволларга жавоб бериш мумкин.