Онлайн савдодан харид қилинган телефон нуқсонли чиққанлиги сабабли шартнома бекор қилинди

28.03.20251 799

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Тоғлиқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.С.нинг 1 200 000 сўмга сотиб олган уяли телефон аппарати нуқсонли чиққанлиги сабабли шартномани бекор қилиб пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

“Ҳуқуқий маслахатлар куни” акцияси бўлиб ўтди

27.03.20251 925

Жорий йилнинг 26 март куни Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида, «Юксалиш» ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ва  Ўзбекистон Нотариал палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳуқуқий маслахатлар куни” акцияси ўтказилди.

«Canon» компанияси эшитишда нуқсони бўлган болалар учун фотографлик йўналиши бўйича маҳорат дарсларини ўтказди

22.03.20251 966

16–20-март кунлари Тошкентда эшитиш имплантлари билан эшитадиган болалар ва ёшлар учун фотография санъати бўйича қатор маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Лойиҳада иштирок этаётган болаларнинг аксарияти туғма кар бўлиб, кохлеар имплантлар уларга товушлар ва овозлар дунёсида бўлиш имконини берди.

Наврўзи олам муборак бўлсин!

21.03.20251 779

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин. Барчамизнинг эзгу орзу-ниятларимиз ушалсин!

Электрон рақамли имзо калитини олишдаги имтиёзлар ҳақида хабарингиз борми?

19.03.20251 533

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) — бу электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш имконини берувчи технологиядир. У қоғоз ҳужжатлардаги қўл имзога ўхшаш, лекин электрон муҳитда ишлатилади. Электрон рақамли имзо очиқ ва ёпиқ калитларни олади. Ёпиқ калит имзо яратиш учун, очиқ калит эса уни текшириш учун ишлатилади.

Жамият аралашуви масалани истеъмолчи фойдасига ҳал бўлишига олиб келди

17.03.20251 919

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Лашкар кўчасида яшовчи А.Ж.нинг 4 600 000 сўмга харид қилинган автомат кир ювиш машинаси 15 кун олдин ишламай қолганлиги, сервис марказига қилаётган мурожаатларидан натижа бўлмаётганлиги масаласида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Фуқаролар суд жараёнларида масофадан туриб қандай иштирок этади

13.03.20251 898

Президент томонидан 11.03.2025 йилдаги «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1047-сон Қонун имзоланди.

Асоссиз қарздорлик бартараф қилинди

11.03.20251 821

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг «Роҳат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.Х.нинг хонадонида сув ҳисоблагич ускунаси бўлгани ҳолда, хонадондаги истеъмолни меъёрий истеъмол асосида ҳисоб-китоб қилиниши оқибатида қарздорлик келиб чиққанлиги ҳолатидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг қонуний талабини бажармаслик шартномани бекор қилиниши билан якун топди

05.03.20251 797

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Л.Э.нинг шартнома қиймати 1 452 000 сўм бўлган, бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган озиқ-овқат пиширишга мўлжалланган идишлар тўпламида нуқсон аниқлангани ва уларни сотувчига қайтариб шартнома бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ерости томчилатиб суғориш — сув танқислиги шароитида энг самарали усул

03.03.20252 312

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасининг оғриқли муаммоларидан бири сув ресурслари танқислигидир. Шу маънода, энг самарали суғориш технологияларини жорий этиш мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий омилларидан биридир.