Риштон тумани истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Тўда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.Тўхтасинованинг 650 минг сўмга харид қилинган газ плитасининг нуқсонли чиққанлиги борасидаги мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчига кўра, у туман марказида фаолият юритиб келаётган савдо дўконидан товар қийматини тўрт ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан газ плитаси харид қилган. Фойдаланиш жараёнида газ плитанинг духовкаси ўт чақнаш қисмида нуқсон борлиги маълум бўлган. Бу борада сотувчига бир неча бор мурожаат қилсада, нуқсон бартараф этилмагач, ўзининг қонуний ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишида амалий ёрдам сўраб, туман жамиятига мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчининг важлари асосли эканлиги маълум бўлгач, туман жамияти масъуллари томонидан савдо дўкони раҳбари билан учрашилиб, амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан тушинтиришлар берилди. Натижада истеъмолчининг юқорида номи зикр этилган қонун 13-моддасидаги ҳуқуқларидан келиб чиқиб, қонуннинг 14-моддасидаги тартиб асосида нуқсонли газ плита сотувчига қайтарилиб, ўрнига истеъмолчининг ҳоҳиши асосида бошқа маркадаги газ плитаси берилишига ва шартнома шу асосларда янгитдан тузилишига эришилди.