Ўзбекистонда ковид юқтирганлар сони 100 нафардан ошди

25 ноябрь куни Ўзбекистонда 124 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ. Бу кўрсаткич охирги марта июнь ойида қайд этилганди (26 июнь — 133 киши).

Аниқланган касалланиш ҳолатларининг 80 нафари Тошкент шаҳрида. Тошкент вилояти ва Самарқандда — 8 нафар, Наманганда — 9 нафар. Бухорода ҳам 6 киши вирусга чалингани маълум бўлди.

Ҳозирда касаллик юқтирганларинг умумий сони 245,7 мингга етди.