Қўштепа туманида 5 та муҳим ташаббус бўйича Мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 19- мартдаги «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш» бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг йўналишлари бўйича вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам турли тадбирлар ўтказиляпти.

Хусусан, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани Халқ Таълими Бўлимига қарашли 46- умумтаълим мактабида ҳам ўқувчилар ўртасида Мусобақалар, турли тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келиняпти.

Куни кеча мактабнинг 7-«б» ва 7-«в» синф ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» ҳамда Устоз ва Мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар бунга мисол бўла олади. Шу куни
7 та шарт асосида қизиқарли, баҳс ва мунозарага бой тарзда ўтган «Қувноқ стартлар»
Мусобақаси ғолибларига мактаб маъмуриятининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, мактабда Бешта муҳим ташаббуснинг 5- йўналиши бўйича Хотин қизларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва касб ҳунарга йўналтириш мақсадида «Моҳир қўллар» тўгараклари ташкил этилган бўлиб, ҳозирда улар самарали фаолият кўрсатиб келяпти.

Ўғилой ТЕШАБОЕВА,

Қўштепа тумани, 46-умумтаълим мактабининг Технология фани ўқитувчиси