Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Шокирота маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Эгамовнинг Федерециянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда маълум қилинишича, истеъмолчи туман ҳудудида савдо фаолиятини олиб бораётган “Хучанбой хожи ўғли Дилмурод” хусусий корхонасидан 150 дона шифер маҳсулотини олдинроқ харид қилиб олиб қўйган. Лекин шу йили томга чиқарилиб, ёпилган шиферлардан 25 таси орадан бир неча кун ўтиб ёрилиб сифатсиз ҳолга келган.
Мурожаат туман жамияти мутахассисилари томонидан ўрганиб чиқилиши жараёнида, маҳсулотни ишлаб чиқарган корхона — “Қувасой Грант” шифер заводи масъул ходимлари билан телефон орқали боғланиб, юзага келган вазият юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан музокаралар олиб борилди.