Аҳолини рўйхатга олиш ҳар бир мамлакатнинг, хусусан, – Ўзбекистоннинг ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари ижтимоий инфратузилмани режалаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилаш, заиф гуруҳлар ва географик ҳудудларнинг эҳтиёжларини қондириш, далилларга асосланган сиёсатни ишлаб чиқишга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, аҳолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва нашр этиш давлат органлари, таҳлил марказларининг аналитик салоҳиятини яхши режалаштириш ва ривожлантиришни талаб қилувчи жуда муҳим қадамдир.
Маълумки, 2019 йил 5 февралда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ мамлакатимиз тарихида илк бор республикада умумий аҳоли рўйхатини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус қарори эълон қилинди.
Аҳоли маълумотларидан фойдаланиш борасида халқаро тажрибани тадқиқ этиш орқали Ўзбекистондаги маълумотларни ҳисобга олиш натижаларини самарали ва тўлиқ қўллаш бўйича, уларни ГАТ (геоахборот тизими) тематик намунавий сўровлар ёки уяли маълумотлар каби бошқа ахборот манбалари билан биргаликда тақдим этиш имкониятини беради.
Алишер АБДУРАЗАКОВ, Фарғона вилояти статистика бошқармаси бўлим бошлиғи