Рўйхатга олувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини  рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сон қарорининг 1-иловасига биноан  аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларнинг асосий иш ва ўқиш жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари  ва стипендиялари  сақлаб қолинади. “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг ваколат берган ходими томонидан амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ходимлар ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинган ҳолда ишга жалб қилинади. Рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар фақат ўз иш жойларидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларни қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу Низомга 1-иловага, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақини ҳисоблаш ҳақиқий ишланган муддатга мутаносиб равишда амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб Қўмита раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан мукофот ёки қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин. Аҳолини рўйхатга олишга жалб қилинадиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Барнохон Максудова, Фарғона вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси