Жорий йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот хизмати раҳбарлари билан “Алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш борасида амалга оширилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА вилоят бошқармаси масъул ходимлари, бошқарма бошлиғи Т.А.Абдуллаев, таркибий тармоқлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда вилоят телерадиокомпанияси, матбуот нашрлари, интернет сайтлари вакиллари, шунингдек, корхона, ташкилотлар матбуот хизмати масъул ходимлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан МИБ тизимида жиддий ислоҳотлар ва ўзгаришлар амалга ошириб келинмоқда.
Алимент ундириш билан боғлиқ ишлар рақамларда
Ўтган 2021 йил давомида туман-шаҳар бўлим иш юритувларига жами 14.473 та алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ўтган йилнинг қолдиғи билан 45.473 тани ташкил этган.
12 ой мобайнида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жами 9.607 та ижро ҳужжатлари тамомланган бўлиб, шундан 1.419 таси Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан, 7.220 таси 40-моддаси, 688 таси 37-моддаси, 436 таси 25-моддасига асосан тамомланган.
Шунингдек, қарздорлардан жами 45 млрд.дан ортиқ алимент пуллари ундирилган бўлиб, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида вилоят бўйича 4,5 млрд. сўмга яқин алимент пуллари олдиндан ундирилган.
Қадриятларимизга амал қилинмоқда
Қадриятларимизга кўра, оилани асраб-авайлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, дарз кетган оилаларни яраштириш энг эзгу амаллардан ҳисобланади.
Бу борада Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ 35 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, бюро ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундиришга балки, ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқдалар.
Хусусан, бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ҳар ҳафтанинг икки кунини «алимент куни» деб белгилаб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда режали тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда қолдиқдаги 35 мингта алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг 9 мингдан зиёди юқоридаги Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган бўлиб, биргина ўтган 2021 йил мобайнида 1.801 нафар алимент тўловчи қарздор фуқаролар давлат ижрочиларининг ташаббуси билан ишга жойлаштирилиши таъминланган.
Бундан ташқари, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ҳар ойнинг учинчи жума куни меҳнат ярмаркалари ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, 22 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, ишсиз қарздорларнинг 486 нафарини ишга жойлаштиришга эришилди ва 3 мингга яқин ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг иш жойлари текширилди.
Шу билан бирга, алимент ундирув соҳасидаги мавжуд муаммоларга ўзгача ёндашиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссиялари ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда суҳбатлар ўтказиш натижасида оилаларни ўзаро яраштириш ҳамда ижро ҳужжатларини тамомлаш чоралари кўрилмоқда.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 1.571 та ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тикланишига эришилди.
Тезкор қидирув фаолияти
Мажбурий ижро бюросининг тезкор-қидирув фаолияти натижасида жорий йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли 975 нафар жисмоний шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, шундан 672 нафари ёки 68,9 фоизи топилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган.
Бугунги кунга 303 нафар қарздор қидирилмоқда, шундан,188 нафари қидирув эълон қилинишидан олдин ишлаш учун чет эл давлатларига чиқиб кетган шахсларни ҳамда 115 нафари маҳаллий қидирувдаги шахслар ташкил қилади.
Россия Федерациясида эканлиги аниқланган қидирувдаги шахсларнинг 141 нафари бўйича тўпланган маълумотлар 22.01.1993 йилдаги Минск Конвенцияси талаблари асосида Россия Федерациясининг ваколатли органига юбориш чоралари кўрилган, қолган 47 нафар қидирувдаги шахслар бўйича сўровномалар юборилш чоралари кўрилмоқда.
Қидирувдаги шахслар топилиши натижасида қарздорлардан жам 1 млрд. 690 млн. сўм алимент пуллари ундирилди.
Фармон ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат килишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимига 35 мингдан зиёд ижро ҳужжатлари бўйича алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, жараённи “онлайн” режимда танишиш имконияти яратилди.
Ҳозирда, алимент тўловлари бўйича ишлар ҳам электрон платформа орқали амалга оширилмоқда.
Бу жараён фуқароларимиз учун қулайлик туғдирмоқда ва ходимларнинг алимент тўлови масаласида шаффофликни оширишда ортиқча инсон омилини чеклаш ва коррупцион ҳолатларни олдини олишга хизмат қилмоқда.
Ягона ахборот тизими самарали ишлаши учун дастурга зарурий ҳужжатлар ҳамда тарафлар ҳақидаги маълумотлар тўғри ва сифатли киритилиши, шунингдек, ҳақиқий алимент олувчилар номига пластик карточкалар очилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Алимент тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида “Алоқа банк” томонидан алимент олувчилар номига банк ҳисобварағи очилиб, уларга 10 мингдан ортиқ пластик карточкалар тарқатилди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорларнинг жавобгарлиги
2021 йил давомида алиментни тўлашдан бўйин товлаб, қасддан тўламаётган 702 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича мазмунан кўриб чиқишлик учун тегишли судларга юборилган.
Судлар томонидан алимент пулларини тўламаган 572 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, қолган 130 нафар қарздорлар эса маъмурий жазодан қутилиш мақсадида, суд жараёнида 330 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини ундирувчиларга тўлаганлиги сабабли маъмурий жазодан озод этилган.
Бундан ташқари, 2021 йил давомида Бюро органлари томонидан алимент билан боғлиқ 93 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан 91 та жиноят ишлари мазмунан кўриб чиқишлик учун судларга юборилган бўлиб, шундан суд жараёнида 26 нафар қарздор судланувчилар жиноий жавобгарликдан қутилиш учун ундирувчилар фойдасига 127 млн. 860 минг сўм миқдордаги алимент пулларини тўлаганлиги учун уларга нисбатан бўлган жиноят ишлари судлар томонидан ярашув асосида тугатилган ва 65 нафар қарздорлар суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.
Алимент масаласидаги ҳал қилинган мурожаатлар
Бюро томонидан 2021 йилда 10.433 та алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатлар ҳал қилинган бўлиб, шундан 6239 таси қаноатлантирилган ва жами 44 млрд. 887 млн 248 минг сўм алимент ундириб берилган, 4177 та ҳал қилинган мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилган.
Бюро томонидан 13.137 та фуқаролар қабул қилинган бўлиб, шундан 672 нафари сайёр ва оммавий қабулларларда қабул қилинган.
Моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандлар фойдасига 2021 йил мобайнида 4,5 млрд. сўмга яқин алимент пуллари олдиндан ундириб берилди, шундан, 856,3 млн. сўмлик 9 та уй-жой ва 174 млн. сўмлик 3 та транспорт воситаларси алимент олувчиларга олдиндан тўлаб берилиши таъминланган.