Жорий йилнинг 18-23 октябрь кунлари Ишлаб чиқаришда бошқарув факультети декани Илимдор Жаҳонгиров бошчилигида факультет профессор-ўқитувчилари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университетида амалий ташриф билан хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.
Факультет декани ва профессор-ўқитувчилари Қозоғистон миллий университетида ўтказилган халқаро конференцияда ўз маърузалари билан иштирок этдилар ҳамда тегишли йўналиш талабаларига дарс машғулотлари олиб бордилар. Ўқув жараёнларини ташкил этиш бўйича тажриба алмашдилар.
Ташриф давомида Қозоғистон миллий университети ва унинг таркибидаги Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби раҳбарияти билан икки томонлама истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди ҳамда келажакда академик алмашинув, илмий-инновацион соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича қатор келишувларга эришилди.