Бугун Фарғона политехника институтида «Устозлар ва мураббийлар» куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкилланди

Олийгоҳда ишлаб, нафақага чиққан, шунингдек, бугунги кунда фаолият олиб бораётган профессор ўқитувчилар, ёш олимлар ва тадқиқотчилар таклиф этилган байрам тадбири барчага манзур бўлди.

Мамлакатимизда ўз ўрни ва салоҳияти билан етакчи олий таълим муассасалари қаторида турувчи институтда кейинги йилларда кўплаб эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз халқ хўжалиги ва саноат корхоналари учун етук, малакали кадрлар етиштириб берувчи олийгоҳ жамоасини қутлуғ байрам билан муборакбод этамиз.