6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш масаласи муҳокама этилди.
Сайлов қонунчилигига кўра, участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Йиғилишда округ сайлов комиссияси ўз ваколати доирасида Сайлов кодекси ижроси устидан назоратни амалга оширар экан, унинг аъзолари участка сайлов комиссиялари таркибини тўғри шакллантиришда мутасадди ташкилотларга кўмакчи бўлиши зарурлиги таъкидланди. Округ сайлов комиссиясиаъзоларига бу борадаги вазифалар тақсимланиб, тегишли қарор қабул қилинди.