Ижтимоий сўровнома. Муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?

“Бугунги кунда истеъмолчиларни қийнаб турган муаммоларнинг келиб чиқишини асосий сабаблари, уларни келтириб чиқараётган омилларни ўрганиш ва Фарғона вилояти мисолида ёритиш” лойиҳаси асосида аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Ижтимоий сўровнома иккита саволдан иборат бўлиб, ҳар бирига 3 тадан жавоб варианти таклиф қилинди. Сўровнома матнида “қонун” дейилганда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун назарда тутилди. Унда 4 минга яқин респондентлар қатнашди. Натижалар қуйидагича бўлди:

  1. Кундалик турмуш жараёнида истеъмолчи сифатида турли муаммоларга дуч келинишининг энг асосий сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

А) Истеъмолчига олди-сотди (иш ва хизматлардан фойдаланиш) жараёнида шу товар (иш, хизмат)га оид бўлган, етарли даражадаги маълумот берилмаслигида – 26,3 %;

Б) Аҳолида истеъмолчилик соҳасига оид билимларнинг етишмаслиги, бу борада етарли даражада таълим берилмаслигида – 25,5 %;

В) Амалдаги қонуннинг бугунги кун талабларига жавоб бера олмаётганида – 48,1 %.

  1. Бугунги кун истеъмолчиларини қийнаб турган муаммоларни олдини олиш, такрорланмаслигига эришиш мақсадида қандай ишларни амалга ошириш керак деб ўйлайсиз?

А) Аҳолига истеъмолчилик соҳасига оид таълим ва билим бериш ишларини кучайтириш керак – 38,0 %;

Б) Қонунбузилиши ҳолатлари содир этилганлиги учун жазо санкцияларини кучайтириш керак – 25,6 %;

В) Қонун талабларини сотувчи (ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи)лар томонидан бажарилмаслиги (бузилганлиги) учун жазоланиши бўйича амалдаги нормаларни сақлаб қолган ҳолда, ўз вақтида бажаришларидан кўпроқ манфаатдор бўладиган нормаларни ҳам киритиш керак – 36,4 %.

                                                                                                                                                                                                                                                                

  Ғайрат Маматқулов, Мустақил тадқиқот олиб борувчи