Фарғонада Россиянинг икки қурилиш компанияси танлов асосида ишга қабул қилмоқда

Фарғона шаҳрида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари – “ПИК-Индустрия” акциядорлик жамияти ва “ТехСтрой” масъулияти чекланган жамияти томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринларига танлов ўтказилмоқда.

19 январгача Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидан ишга бормоқчи бўлганлар монтажчи, электр пайвандчи, электр монтажчи, ғишт териш, қолиплаш каби ишларга саралаб олинади.

Танлаб олинган меҳнат мигрантларига иш жойида барча шароитлар яратиб берилади, ижтимоий муҳофаза қилинади.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоят ҳудудий филиали хорижлик иш берувчилар билан ҳамкорлик ўрнатиб, мингдан ортиқ фуқарони Россияга ишга юборган. Айни кунларда Япония, Канада, Жанубий Корея давлатларидаги иш берувчи компаниялар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

ВИДЕО: