Meta корпорацияси ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечади.
Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келган». «Биз қоидаларни соддалаштирамиз ва ўз платформаларимизда сўз эркинлигини қайтарамиз», — деди у.
Эндиликда Meta платформаларида Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги каби бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳлари пайдо бўлади.
Шунингдек, Meta «ўз ленталарида кўришни истаган» фойдаланувчилар учун сиёсий контентларни яширишни тўхтатади.
Facebookʼда фактчекинг тизими 2016 йилда, Россия «троллар фабрикаси»нинг АҚШдаги президентлик сайловига аралашувига оид можаро фонида пайдо бўлганди. Фактчекинг билан Meta ходимлари эмас, балки асосан профессионал журналист ва муҳаррирлардан иборат бошқа ташкилотлар шуғулланган.
Манба: Марк Цукербергнинг Facebook’даги саҳифаси, Meduza.
Агар сизда саволлар пайдо бўлса ёки ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш бо’йича профессионал ёрдам керак бўлса, бепул юридик маслаҳат олиш учун медиа-юристларга мурожаат қилинг. Legalclinic.uz мутахассислари сизнинг вазиятингизнинг ҳуқуқий жиҳатларини тушунишга ва мос ечимларини таклиф қилиб ёрдам беришга тайёр.
Махфийлик кафолатланади, саволингизни аноним тарзда беришингиз мумкин. Бугуноқ бизга мурожаат қилинг ва малакали ёрдам олинг!