Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Сўфилар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.И.нинг товарларни истеъмол кредитига реализация қилувчи савдо дўкони унинг банк пластик картасидан 1 586 000 сўм ортиқча пул маблағи ушлаб қолганлиги ҳолати юзасидан Ички ишлар бошқармасининг “102” қисқа рақамига қилган мурожаати масаланинг тегишлилиги бўйича ўрганилди.
Мурожаатчига кўра, у 2023 йилда Қўштепа туманида жойлашган “VODIY SAVDO -KREDIT PLYUS” МЧЖдан қийматини бўлиб тўлаш шартига асосланган шартнома асосида маиший техника харид қилган. Шартнома бўйича тўловларни тўлиқ тўлаган бўлсада, истеъмолчи банк картасидан 1 586 000 сўм ортиқча пул маблағи ечиб олинган. Ушбу маблағни қайтариш бўйича савдо дўкони масъуллари билан олиб борган музокараларидан натижа чиқара олмагач, муаммони ҳал қилинишида ёрдам сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Истеъмолчи мурожаати МЧЖ масъуллари билан ҳамкорликда ўрганилганда, унинг томонидан келтирилган важлар ўз исботини топиб, савдо дўкони томонидан ортиқча ушлаб қолинган 1 586 000 сўм пул маблағи нақд пул шаклида истеъмолчига қайтарилишига ва масалани ижобий ҳал этилишига эришилди.