Ўзбекистондаги пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда

Ўзбекистондаги 18-40 ёшли пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ойлик маош 1800 евродан бошланади. Германияга авиачипта ва трансфер ҳаражатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

  • немис тили бўйича Gyote, ECL, ÖsD yoki Telc дан B1 сертификат;

  • электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи;

  • соҳада камида 1 йиллик тажриба.

Ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.