Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Янгитурмуш» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.И.нинг фарзанди учун харид қилган ўйинчоқ машина нусқонли чиққанлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи маълум қилишича, у туман марказидаги болалар ўйинчоқлари билан савдо қилувчи дўкондан фарзанди учун 70 минг сўмга ўйинчоқ машина харид қилган. Лекин ўйинчоқ уйга олиб келинганида унда нуқсони мавжудлигини аниқлаган. Шундан сўнг товарни сотувчига олиб келиб алмаштириб берилиши ёки пулини қайтарилишини сўраганида унинг мазкур талаблари бажарилмаган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи харид қилган товарида нуқсонларни аниқлаганида уни мақбул сифатдагисига алмаштирилишини, нуқсонлар бепул бартараф этилишини ёки пули қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Туман жамияти мутахассислари мурожаат асосида савдо дўкони сотувчиси билан учрашиб унга қонунчиликнинг юқоридаги талабларини тушунтирганларидан сўнг, нуқсонли товар сотувчига, унинг учун тўланган пул эса истеъмолчига қайтарилишига эришилди.