Истеъмолчининг сўзларига кўра, у туман ҳудудида темирчилик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи дўкондан ҳар бири 10 метрдан темир профилдан 62 донасини жами 8 550 000 сўмга харид қилган. Лекин харид қилинган маҳсулотларни хонадонига келтирганида уста темир профилнинг мазкур тури у томонидан тайёрланадиган материал учун мос келмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг савдо дўконига келиб маҳсулотларни қайтаришини билдирганида, сотувчилар сотилган товар қайтариб олинмаслигини маълум қилганлар. Шунда истеъмолчи Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, муаммони ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Туман жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганиш мақсадида сотувчига учрашиб, унга амалдаги қонунчилик талаблари, истеъмолчининг ҳуқуқлари ва сотувчи мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берганларидан сўнг, истеъмолчига 8 550 000 сўм пуллари тўлиқ қайтарилишига эришилди.