Ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тараққиёт учун муҳим

2023 йилда Фарғона вилоятида ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари ҳажми 1 трлн. 27,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу рақам 2022 йилда 669,9 млрд сўмга тенг бўлган.

2023 йил якунига кўра, вилоятдаги Ай-Ти Парк резидентлари томонидан 3,1 млн. долларлик (2022 йилда 322,6 минг доллар) экспорт хизматлари кўрсатилди. (ўсиш ўтган йилга нисбат 10 баробар).

Ай-Ти Парк резидентлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ўсиб 69 млрд. сўмни ташкил этди. Бугунги кунда вилоятда Ай-Ти Парк резидентлари сони 69 тага (2022 йилда 33 та) етказилиб, улар томонидан 700 та иш ўринлари яратилди. Бугунги кунда 18 та Ай-Ти Парк резидентлари ташқи бозорга хизматларини экспорт қилмоқда.