Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларимизни чет элга чиқишида бир қанча қулайликлар яратилган бўлсада, баъзи фуқароларимиз чегарадан ўтиш қоидаларига амал қилмай, уларни бузиб, турли қонунбузилишларига йўл қўяётганликлари ачинарли ҳол.
Б.Р. ҳам Қозоғистон Республикасига ишлаш мақсадида боришни мақсад қилган эди. Аввалига қонуний йўл билан четга чиққан Б.Р.ни қайтишда фикри ўзгарди. У чет элга чиқиш биометрик паспорти билан Тошкент шаҳар Зангиота тумани ҳудудидаги Қозоғистон-Ўзбекистон чегара пости орқали қонуний тартибда бориб, у ердан қонуний тартибда Қирғизистон Республикасига ўтди.
Хорижга чиқиш паспортини Қирғизистон Республикасида қолдириб, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Қамдамжой туманига чагарадош бўлган ҳудуддан “Ўзбекистон Республикасининг фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги” ПҚ 4079-сонли Қарори, 05.09.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасини ратификация қилиш тўғрисида”ги шартнома, 20.08.1999 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, бу ердаги айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган вақтида унинг ҳаракатларида юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини сезган чегара хизматчилари томонидан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Б.Р.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Д. Йўлдошева, Тошкент вилояти Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант.