Ўзбекистонда эндиликда пенсия ва нафақа тўловини ортиқча оворагарчиликсиз тўхтатиб туриш имкони яратилди, деб хабар берилмоқда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида.
Маълум қилинишича, my.gov.uz порталида “Пенсия ва нафақа беришни тўхтатиб туришга ариза бериш” хизмати ишга туширилди. Ушбу хизмат қуйидаги ҳолларда керак бўлиши мумкин:
Сизга вақтинчалик пенсия ёки нафақа керак бўлмаса ва уларни олишни маълум муддатга тўхтатиб туриш зарурати юзага келганида.
Мамлакат ташқарисида бўлганингиз учун маълум вақт давомида пенсия ёки нафақа тўловларини ололмасангиз.
Тўловларни вақтинчалик тўхтатиб туришни талаб қиладиган ўзгаришлар юз берса.
Мазкур хизматни олиш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Хизмат ариза топширилгандан кейин автоматик тарзда тақдим этилади.