Истеъмолчининг бир миллион сўм пул маблағи ўзига қайтарилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида истеъмолчи Ғ.М.нинг Paynet шохобчаси ёрдамида ўтказилган 1 000 000 сўм пулни расмийлаштиришда адашишга йўл қўйилганлиги ва мазкур маблағни қайтарилиши билан боғлиқ муаммо юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи Paynet шохобчаси ходими ёрдамида «Узум насия» иловасига товар харид қилиш учун пул ўтказишда хатоликка йўл қўйишади. Кейинчалик маълум бўлишича, пул маблағи белгиланган тартибда тегишли ҳисоб рақамига келиб тушмайди. Бу ҳолат «Узум насия» мобил иловаси масъуллари томонидан тасдиқлангач, пулларини қайтариб олишни имконини топа олмаган истеъмолчи Федерациянинг ўзи ишлаб турган корхонада ташкил қилинган таянч гуруҳи орқали амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилади.

Мурожаатни шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида Paynet компанияси ва «Узум насия» мобил иловаси масъул ходимлари билан боғланилиб, ҳолатга аниқлик киритилди. Натижада пул маблағи ҳақиқатан «Узум насия»нинг тегишли ҳисоб рақамига тушмасдан Paynet компанияси ҳисоб рақамида турганлиги маълум бўлди ҳамда компаниянинг ушбу пул маблағларини ўтказишга ёрдам кўрсатган агенти орқали истеъмолчининг банк пластик картаси ҳисобига қайтарилишига эришилди.

Усмонжон Рузиев, шаҳар жамияти мутахассиси.