Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.У.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида хонадонига ташриф буюрган ичимлик суви таъминоти корхонаси ходимининг хонадонда истеъмол қилинган ичимлик суви тўловларидан қарздорлик мавжудлиги, корхонага бориб қарздорликка аниқлик киритиб олиши лозимлиги ҳақида айтгани, корхонада эса унга хонадонда 910 000 сўм қарздорлик мавжудлиги айтилгани, уларда бундай катта миқдорда қарздорлик бўлиши мумкин эмаслигини баён қилиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб берилишини сўрайди.
Жамият мутахассислари томонидан мурожаат асосида ўрганишлар олиб бориш жараёнида туман ичимлик суви таъминоти корхонасига ҳам сўров хати киритилди. Корхонадан олинган жавоб хатида эса, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилганлиги, хонадоннинг истеъмол кўрсаткичларини ойма-ой киритиб борилмаганлиги сабабли нореал қарздорлик келиб чиққанлиги ва мазкур нореал қарздорлик суммаси 184 000 сўмдан иборат бўлиб, ўрганиш натижалари билан уни тегишли тартибда бартараф этилиши маълум қилинди.