Қўқон шаҳар истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С. Н.нинг 12 650 000 сўмга харид қилинган скутер истеъмолчига орқани кўрсатувчи ён ойнасисиз етказиб берилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганув ишлари давомида маълум бўлишича, истеъмолчи Қўқон шаҳрида яшовчи Ғ.У.нинг скутерини сотиш тўғрисида ижтимоий тармоқларга берилган эълонни кўриб, уни сотиб олиш мақсадида тармоқда берган эълонини кўриб, ушбу скутерни олиш мақсадида Ғ.У. билан боғланган ҳамда товарнинг баҳосини, етказиб бериш шартларини келишган. Тўлов амалга оширилгач, сотувчи маҳсулотни жўнатиш жараёнини видеотасвирга олиб истеъмолчининг ижтимоий тармоқдаги шахсий профилига жўнатган. Маҳсулотни қабул қилиб олган истеъмолчи видеони кўздан кечириб, скутернинг орқани кўрсатувчи ён ойнаси йўқлигини аниқлагач, сотувчига бу ҳақда мурожаат қилган. Сотувчи ён ойна топилиши билан жўнатиб юборишга ваъда берган бўлсада, ваъдани 3 ҳафта давомида ҳам бажармаган. Шундан сўнг истеъмолчи ишонч телефонига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари мурожаат асосида сотувчи билан боғланиб, масалани тезкорликда ҳал қилинишига ва скутернинг етишмовчи техник қисми истеъмолчига етказилишига эришилди.