МАҚСАДИМИЗ – БИР…

Фарғона вилояти шифохоналаридаги тиббиёт ходимлари аждодларнинг бағрикенглик анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий тараққиёти йўлида меҳнат қилмоқда.

Бизнинг кўп миллатли диёримизда диний бағрикенглик ўз ифодасини топган. Фарғона вилоятида маҳаллий аҳоли билан биргаликда рус, тожик, қирғиз, турк ва бошқа миллат вакиллари тинчлик-тотувликда яшамоқда. Аждодларнинг бағрикенглик анъаналарини муносиб давом эттирган ҳолда бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий тараққиёти йўлида меҳнат қилмоқда.

Фарғона вилояти шифохоналаридаги тиббиёт ходимлари ҳам шулар жумласидандир. Уларнинг мақсади бир…

«ФАРҒОНАДА ҚОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИМ»

Зоя Барановская, Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази перфузиологи:

Мен Белорус Республикаси Минск шаҳриданман. 2,5 йилча аввал Минск шаҳридаги Республика болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт марказидан хизмат сафари туфайли илк бор Ўзбекистонда бўлдим.  Биз Белорус республикаси бўйлаб, юрагида нуқсони бор болаларда кардиожарроҳлик амалиётларини бажарганмиз. Бизни Тошкентга ишлагани таклиф қилишди. Шу баҳонада мен шундай меҳмондўст, меҳрибон мамлакат борлигини билиб олдим.

новый-4
новый-7

—Кейинчалик қолиб ишлашни айтишди, мен бироз қарор чиқаришга ўйландим. Дастлаб Навоий шаҳрида ишлашимни айтишди. Шундай қилиб 2023 йили бу шаҳарга келдим. 1 ойча ишладим. Кейин яна Тошкентга кўчиб ўтдим. Пойтахтда қолиб ишлашни таклифини олдим. Бу ерда ҳамкасблар касбимни ҳурмат қилган ҳолда менга жуда меҳрибон ва самимий муносабатда бўлдилар.

Аммо, кутилмаганда менинг бу шифохонадаги бўлим мудирим, кардиохирург Озодбек маслаҳат учун Фарғонага жўнатишини сўрадилар.  2023 йил март охирида Фарғонага мутахассислигим бўйича тавсиялар, маслаҳатлар бериш учун ёрдамга келдим. Бу ерда ҳамкасбларим билан танишдим, шифохонадаги шароитларни кўздан кечирдим. Бўлимдагиларнинг ўз ишига бўлган муносабатини кузатдим. Ва шу ерда қолиб ишлашга қарор қилдим.

Ихтиёр Абдураимов, бўлим шифокори:

Зоя билан 2 йилдан буён ҳамкорликда, битта бўлимда, бир жамоа бўлиб, фаолият юритамиз. Жамоадошлари ўртасида ўзига яраша эътиборли. Беморларга бўлган муносабати яхши. Бу ерда биз ҳаммамиз шифокор. Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан беморлар келиб даволанади. Яқинда 2 нафар Қирғиз ва Тожик миллатли беморларда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бизда ҳеч қандай ирқ ажратиш, миллат ажратиш йўқ.

новый-11

Хуршида Ҳасанова, ҳамшира:

Бошқа миллат бўлишига қарамасдан миллатимизни, урф одатларимизни ҳурмат қилади. Ўзбек тилини ўрганди. Миллий таомларимизга кўникди. Биз ундан кўп нарса ўрганяпмиз, у биздан ўрганяпти. Жамоадошлар билан муносабати жуда яхши. Эрталабда шифохонага келиб, ҳамма билан саломлашади, ҳамма билан қучоқ очиб кўришади. Яхши қиз.

Зоя Барановская:

Одатда менинг иш куним  эрталаб соат 8 да бошланади. Ҳамкасбларим беморларни кўздан кечиради, жарроҳлик амалиётига тайёрлайди. Бу вақтда мен ҳам ўз жиҳозларимни тартибга соламан. Беморни операция хонасига олиб кирганда ускунамни ишга тушираман.  Ҳар бир бемор учун алоҳида тайёрланади. Операция жараёнлари бошланади. Бемор юрак вазифасини бажарувчи аппаратга уланади. Жарроҳлар эса ўз ишларини бажарадилар. Кейинчалик стерил тармоқ утилизация қилинади. Менинг ишим шундай тартибда давом этади.

Фаолиятимиз давомида дин масалалари бизнинг ишимизга таъсир қилмайди. Баъзи давлатларда фаолият олиб бораётган ҳамкасбларим тажрибасидан биламанки, айрим диний оқим тарафдорларининг қарашлари орқали улар зарурий молажаларни бажара олишмайди. Бахтимга бу ерда шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилмайди. Ота-оналар барча жараёнлардаги хавф ва масъулиятни қайси дин вакили бўлишидан қатъий назар тўғри тушунишади ва қабул қилишади. Бу эса фаолиятимни сидқидилдан ва тўлақонли бажаримга катта ёрдам бермоқда.

Миллатимиз, динимиз бошқа, аммо мақсадимиз бир – одамларни даволаш, уларни соғлом қилиш.

«ФАРҒОНА ФАРЗАНДИМАН»

Ихтиёр Хомиджонов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали шифокори:

1985 йили Сўх туманида туғилганман. Ўрта мактабни битиргач, 2008 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомладим. 2010 йили ҳозирги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига шошилинч қон-томир микрохирургия бўлимига врач лавозимига ишга кирганман. Миллатим тожик. Фарғона фарзандиман. Бизнинг бўлимда 38 нафар ходимлар ишлаб келмоқда. Уларнинг ичида ўзбек, тожик, қирғиз, татар, рус каби турли дин ва миллатга мансуб тиббиёт ходимлари бор. Барчамиз тинч, тотувда ишлаб келмоқдамиз.

01
05

Тиббиёт соҳасида миллатлараро ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаслиги керак. Негаки бизга ҳар хил тоифадаги беморлар келади ва уларга биринчи навбатда ёрдам кўрсатилади. Бир оила бўлиб қолганмиз. Кунимизнинг аксарият вақти шу бўлимда ўтади. Бир кунда 12-14 соатгача шу ерда қолиб ишлаб, яшаб, кулишиб юрамиз. Бир-биримиздан сир сақлаш йўқ. Бўлимимизга бошқа миллатли вакиллар кўп келади. Айниқса, бугунги кунда вилоятимизда турли завод ва фабрикалар қуриляпти. Мана яқинда хитойлик ишчилар жароҳат олишиб келишганди. Уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб, хушмуомилалик билан кузатиб юбордик.

Умида Охунова, бўлим бекаси:

Ихтиёр Бахтиёрович билан кўп йиллардан бери ишлаб келамиз. Жамоамизда энг обрўли врачларимиздан бири. Беморлар, ҳамкасблар билан хушмуомила. Бўлимимизда тожик, қирғиз миллатли ходимлар бор. Ҳаммамиз бир оила бўлиб ишлаймиз.

04

Фарход Мадаминов, бўлим шифокори:

Менинг миллатим тожик, Қирғизистон Республикасида туғилганман. Мураккаб операцияларда доим ёрдам беришади. Бўлим мудири Ихтиёр ака билан туманларга асосан бирга чиқамиз. Бизда миллатчилик йўқ.

«БИЗ ЖУДА ИНОҚМИЗ»

Клара Ким, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали педиатрия бўлими мудири:

—Тошкентдан Марғилонга ишлагани келганман. Кейинчалик бу ерда турмушга чиқдим. Ҳозирда учта фарзандларим бор. Улар ўзбек тилини жуда яхши билади.

2013 йилдан мазкур шифохонада меҳнат қиляпман. Бизнинг бўлимда 30 нафар ходим бор. Уларнинг ичида мен корейсман, қирғиз, тожик шифокорлар бор. Улар билан жуда иноқмиз.

01-
02

Исомиддин Нўмонов, бўлим шифокори:

Мен ўзим қирғиз миллатига мансубман. Бўлим мудиримиз корейс миллатли шифокор. Яна тожик миллатли врачларимиз бор. Турли миллатли ҳамшираларимиз бор. Бу ерда ҳаммамиз биргаликда бир жамоа бўлиб ишлаймиз. Клара Ким бизга устозлик ҳам қилади. Улар билан ишлаш жараёни жуда қизиқарли бўлади. Масалан, бўлимга қирғиз миллатли бемор келса, қирғизча гапириб, тожик миллатли бемор келса тожикча гапириб, рус миллатли беморлар келса уларга русча муомила қилиб, даволаб келмоқдамиз.

01

Раъно Ахмедова, бўлим шифокори:

Клара Андреевна ўзбек урф одатларини яхши биладилар. У ўз ишига талабчан. Клара Андревнадан корейсча миллий таомлар, салатлар тайёрлашни ўрганганмиз.

Ҳайитбой Йўлчиев, бўлим шифокори:

Педитрия бўлимимизда турли миллатли шифокорлар ишлайди. Ўзим тожик миллатли врачман. Клара Ким биз билан бирга 20 йилдан бери ишлаб келмоқда. Бизга устозлик қилади. Бу инсондан мен кўп билмаганларимни ўргандим. Шифохонамизда турли тадбирлар бўлади. Унга ўзлари бош-қош бўлиб, доим бизга ёрдам бериб келади.

 “БИТТА ОИЛАМИЗ”

Жамшид Мақсудов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мутахассиси:

Марказимизда турли дин ва миллатга мансуб ходимлар меҳнат қилади. Улар билан биз узоқ йиллардан буён ишлаб келамиз. Уларнинг орасида Алия Нуриевна барчамизга устозлик қилади. Ёшларга ўрнак. Унинг ортидан ҳеч қачон ёмон сўз эшитмадик, фақат яхши эътирофлар бўлган.

01

Алия Мемджанова, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири:

1976 йилдан бери ишлаяпман. Иш фаолиятимни Олтиариқ туманида бошлаганман. Кейин мана шу тиббиёт муассасасига ўтиб, турли бўлимларда ишлаганман. Бизнинг бўлимимизда ҳам ҳар хил миллатлилар ишлаяпти. Мен Ўзбекистонда туғилганман. Миллатим татар. Ўзбекчани мактабдаёқ ўрганганман. Ўзбекча шеърлар ёдлаганман. Ҳозиргача эсимда. Айтиб беришим мумкин.

05
02

Турмуш ўртоғим ўзбек. Икки ўғлим ва набараларим бор. Битта оиламиз! Бўлимда бир-бирларига ёрдам беради. Керак бўлса ходимларимизнинг хонадонларига борамиз, ёрдам берамиз. Ҳар битта ходимнинг туғилган куни санаси ёзилган. Ҳеч бўлмаса битта ручка совға қилиб ҳам туғилган кунни нишонлаймиз, табриклаб қўямиз.

Хосиятхон Назарова, бўлим шифокори:

Алия Нуриевна билан бўлимда доим ҳамфикр бўлиб ишлаймиз. Жуда талабчан. У инсон учун иш биринчи ўринда. Русча айтганда у “трудоголик”. Иш вақтига қарамайди. Ишга сахарлаб келади, кеч қайтади. Бизда корейслар ҳам, руслар ҳам, тожиклар ҳам ишлайди. Бизда миллат ажратилмайди. Бизда ҳамма лаборатория ходими.

03

Шахноза Одилова, бўлим лаборанти:

Ҳаммамизни бир ҳил кўради. Иш ўргатади. Ҳеч қачон йўқ демайди. Жамоада тўй, туғилган кун бўлса ҳамма тадбирларда биргалашиб боради.

“БЕМОРЛАРГА БИР ҲИЛ МУНОСАБАТДАМИЗ”

Мафтуна АХМЕДОВА, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали ҳамшираси:

Қувасой шаҳрида яшайман. Шу шифохонада ишлаётганимга 10 йилдан ошди. Мен меҳнат қилаётган поликлиникага турли миллатли беморлар келади. Биз миллатидан қатъий назар бир ҳил муомилада бўламиз. Касалларнинг кўриш ўткирлигини, кўз ички босимини, кўриш майдонларини текширамиз. Уларга узоқ ва яқинига кўз ойнак танлаб берамиз. Китоб ўқигани кўз ойнак қўямиз. Бизнинг шифохонамизга рус, қирғиз каби турли миллатли беморлар келади. Қабулимизга қандай миллатли бемор келса ўз она тилида сўзлаб, даво чораларини кўрамиз.

02
05

Ҳамкасбларим ичида энг яқини Розияхон исмли ҳамшира бор. Унинг миллати тожик. У билан бир хонада ишлаймиз.

Розия Ашуралиева, ҳамшира:

Мафтунахон билан бир бўлимда ёнма-ён ишлаганимдан фахрланаман.

01

Аброр Холмирзаев, бўлим шифокори:

Бизнинг энг ишонган ҳамшираларимиздан бири. Буюрган ишларни, топширган вазифаларни ўз вақтида бажаради. Энг мураккаб ёки оғир ҳолатдаги беморларга ҳам биринчи ёрдам кўрсатишда жуда яхши қатнашади.

Беморларга ўз яқинларимиз каби муносабатда бўламиз. Хорижлик бемор бўладими, Ўзбекистон фуқароси бўладими уларни бир ҳил қабул қиламиз.

04

Қундузхон Юсупова, шифохона бош ҳамшираси:

Жамоадошларимизнинг бу қизга бўлган муносабати жудаям юқори. Чунки келган беморни сидқидилдан аниқ қилиб текшириб, ташхис қўйиб беради. Поликлиникада 40 нафардан ортиқ ходимлар бўлса улар орасида рус, тожик, қирғиз, грек миллатли ходимлар бор. Биргаликда тўйлар, туғилган кунларни нишонлаймиз. Бир-биримизга сирдошмиз.

Миллатимиз, динимиз бошқа, аммо мақсадимиз бир – одамларни даволаш, уларни соғлом қилиш.

И.Абдужабборов.