“Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан катта ёшли фуқароларга поезд ва самолёт чипталарига чегирма берилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бундан кексаларга қўшимча қулайлик яратиш ва мамлакат бўйлаб сайёҳлик сафарларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун барча иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма тақдим этади. Таклиф авиакомпаниянинг 2025 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган ички парвозларида амал қилади, дейилади манба хабарида.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳам ушбу тоифадаги фуқаролар учун барча ички йўналишлардаги поездларга (“Афросиёб”дан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма эълон қилади. Имтиёз ҳар йили 2-8 октябрь ва 1-30 ноябрь кунлари амал қилади.