Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Элчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М.нинг банкоматдан пул маблағини олиш масаласида дуч келган муаммоси юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи маълум қилишича, у Яйпан шаҳридаги «Деҳқон бозори» ҳудудида жойлашган «Капиталбанк» АТБга қарашли банкоматдан нақд пул маблағи ечиб олиш мақсадида ўзининг банк пластик картасини солиб, 500 000 сўм пулни нақдлаштириш тугмасини босгач, банкоматдан чиқариб берилган пул суммасини олишга улгурмаган. Шундан сўнг банкоматда кўрсатилган телефон рақамига мурожаат қилиб вазиятни тушунтирганида улар томонидан масала 5 иш кунида ҳал этиб берилиши айтилган. Лекин орадан ваъда қилинган муддат ўтиб бўлганига қарамасдан истеъмолчи муаммоси ечиб берилмаган.
Масалага Ўзбекистон туман жамияти ходимларининг аралашуви билан муаммо ечиб топиб, пул суммаси истеъмолчининг банк картасига қайтарилди.
Маълумки, агар мижоз банкомат томонидан берилган пул суммасини 30 секунд ичида олмаса, у пулни ичкарига қайтиб олиб, уни махсус кассетага жойлаб қўяди. Бу пулни олиш учун эса чекни сақлаган ҳолда, банк муассасасига мурожаат қилиш керак бўлади.
Исомиддин Аббасов, Ўзбекистон туман жамияти мутахассиси.