Ўзбекистонда аҳоли коронавирусга қарши ихтиёрий қайта эмланади

Ўзбекистон Бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.